Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинишича, ўтган йили тадбиркорларга 90 триллион сўм божхона ва солиқ имтиёзи, субсидия ва компенсация тақдим этилган.
Эндиликда имтиёз ва субсидиялар мақсадли кўрсаткич билан бир йилга берилиши, натижасига қараб муддати чўзиб берилиши ёки умуман бекор қилиниши белгиланди.
Мутасаддиларга йил якунигача 10 триллион сўмлик асоссиз харажатларни мақбуллаштириш чораларини кўриш топширилди.
Йил бошида 20 та йирик корхонада таннархни 15 фоизга пасайтириш бўйича берилган топшириққа кўра, ўтган даврда харажат 8,3 триллион сўмга ёки 10 фоизга камайди. Бу ишларни, айниқса энергетикада тизимли давом эттириш топширилди.
ЎзА