Бўш ер участкаларидан самарали фойдаланилади

599

Жорий йилнинг 8 июль куни “Ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва бўш ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

— Урбанизация жараёнларини жадаллаштириш, шаҳарлар ва туманлар марказларини ривожлантириш ҳамда агломерация ҳудудларини ташкил этишга қаратилган мастер-режалар ишлаб чиқиладиган туманлар ва шаҳарлар рўйхати;

— Аҳоли ва сайёҳлар учун барча қулайликларга эга туризм масканларини ташкил этишга қаратилган мастер-режалар ишлаб чиқиладиган туманлар ва шаҳарлар рўйхати;

— Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) билан ҳамкорликда комплекс иқтисодий ривожлантиришга қаратилган мастер-режалар ишлаб чиқиладиган туманлар рўйхати.

Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб кўп қаватли ва якка тартибдаги уй-жойлар мажмуаларини ташкил қилиш мастер-режаларнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.

2024 йил 1 августдан жорий йил якунигача белгиланган мастер-режаларга мувофиқ замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари ва сервис объектларини, жумладан жойлаштириш воситалари, турар жойлар, савдо-кўнгилочар марказларини ташкил қилиш учун мастер-режа ҳудудидаги ер участкалари аукцион савдоларига чиқарилади.

ЎзА