Давлат раҳбарлари “Остона” халқаро молия марказига ташриф буюрди 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ҳамроҳлигида “Остона” халқаро молия марказини бориб кўрди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Нурсултон Назарбоев ушбу марказда ишбилармонлар учун яратилган шароитлар, истиқболга белгиланган режалар ҳақида сўзлаб берди.
Марказ фаолияти халқаро молия институтлари тажрибаси асосида йўлга қўйилган. Унинг аъзолари учун эллик йилгача солиқ имтиёзлари бериш, виза, валюта ва иш юритиш тизимини соддалаштириш кўзда тутилган.

Бугун Қозоғистоннинг Мустақиллик саройида Остона шаҳрининг 20 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтади.

bb455cac-2082-cd10-816d-7f9ab89bb722.jpg
794b9fdd-691c-2e14-21cf-eb0559117d5e.jpg
46a600e6-ade2-ca61-bd64-ac155423832e.jpg

 

ЎзА