Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида “Ёшлар ойлиги”доирасида қатор маънавий ҳамда маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, туман марказидаги санъат саройининг ёзги биносида секторлар раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда туман ёшларининг сўнгги йилларда турли соҳаларда эришиб келаётган ютуқлари фахр билан тилга олиниб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш ва бандлигини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар эътироф этилди.
Учрашув якунида ёшлар ўзларини қийнаётган муаммолар бўйича секторлар раҳбарларига мурожаат қилишди. Уларнинг аксарияти бандлик масаласида бўлиб, иш билан таъминлаш бўйича тегишли соҳа масъулларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинадиган бўлди.
Шу куни Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳузуридаги “Халқпарвар” комиссияси баёни асосида “Меҳр дафтар”ига киритилган 18 ёшли Ёдгорбек Зийнатовга туман марказидан барча зарур анжомлар билан жиҳозланган 1 хонали уй мулк ҳуқуқи асосида топширилди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири