Германияда ўтаётган Европа чемпионатида биринчи тур учрашувлари давом эттирилмоқда. Мусобақанинг «E» гуруҳида Руминия терма жамоаси 3:0 ҳисобида Украинадан устун келган бўлса, кутилмаганда Бельгия 0:1 ҳисобида Словакияга имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа, ушбу гуруҳда Руминия ва Словакия 3 очко билан биринчи ҳамда иккинчи поғонадан жой олди. Мағлубият аламини тотган Бельгия ва Украина эса 3-4 ўринларни эгаллади.

«D» гуруҳида эса Австрия – Франция терма жамоалари ўйини 0:1 ҳисобида якунланди. Мазкур натижадан сўнг, гуруҳда Нидерландия ва Франция пешқадамга айланган бўлса, Польша ҳамда Австрия сўнгги поғоналарда қолди.

Маълумот ўрнида: Франция футбол федерация Германия мезбонлик қилаётган Европа чемпионати доирасида Австрия ва Франция ўртасидаги учрашувда бурнини синдириб олган Килиан Мбаппенинг аҳволи ҳақида баёнот берди.

Дюсселдорфдаги учрашувининг иккинчи ярмида Килиан Мбаппенинг Франция терма жамоаси шифокори Франк Ле Галл ва шифокорлар гуруҳи бурни синганини қайд этди.

Энди Мбаппе бир неча кун даволанади. Яқин кунлар ичида жароҳат операция қилинмайди. Унга махсус ҳимоя ниқоби тайёрлаб берилади. Бу унинг даволанишдан кейин тезроқ майдонга қайтишига ёрдам беради

Бугун, чемпионатнинг «F» гуруҳида Туркия – Грузия, Португалия – Чехия терма жамоалари ўзаро рақобатлашади. Ушбу учрашувлардан сўнг «Евро-2024»нинг гуруҳ босқичида биринчи тур ўйинлари якунланади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА