Бугун Хитойда, Шанхай музейи Халқ майдонидаги кўргазма манзилларидан бирида қадимги Миср цивилизацияси намойиш этила бошланди. Бу ҳақда “Синьхуа” маълум қилди.
Кўргазмадан Қадимги Мисрнинг турли даврларига оид 788 қимматли маданий ёдгорлик ўрин олган. 2025 йил августгача давом этадиган тадбир доирасида намойишга қўйилган экспозициянинг 95 фоиздан кўпроқ қисми Осиёда илк бор тақдим этилмоқда.