ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани Ахборот-ресурс маркази аҳолининг маънавий-маърифий савиясини юксалтириш йўлида самарали фаолият юритаётган зиё масканларидан.
Марказнинг умумий китоб фонди 51 минг 150 дан зиёдни ташкил этади. Улар ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ, рус, инглиз тилларидаги бадиий адабиётлар ҳамда турли соҳаларга оид илмий китоб, тўплам ва қўлланмалардан иборат.
Китобхонликни тарғиб этиш мақсадида марказ ходимлари томонидан жорий йилда “Ўлкам тарихи ва бугуни”, “Президент асарларини ўрганамиз”, “Мумтоз адабиётлар”, “Амир Темур ўгитлари”, “Ёзувчи ва шоирларнинг туғилган кунлари”, “Янги адабиётлар” каби мавзусида китоб кўргазмалари ташкил этилди. Ҳозирда ахборот-кутубхона марказига 19 минг китобхон қамраб олинган.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА