Ўзбекистон адлия вазири БААда ҳамкасби билан учрашди

310

“WAM” ахборот агентлиги хабар беришича, Бирлашган Араб Амирликлари адлия вазири ўзбекистонлик ҳамкасби билан учрашиб, ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорлик кўламини кенгайтириш мавзусини муҳокама қилган.

Абдуллоҳ бин Султон бин Авад Ан-Нуъаймий Акбар Тошқулов ва унга ҳамроҳ бўлган делегация билан Абу-Даби шаҳридаги идорасида суҳбатлашди. Мулоқот чоғида икки давлат ўртасидаги халқаро ҳамкорликка оид масалалар, хусусан суд-ҳуқуқ йўналишидаги муносабатларни такомиллаштириш йўллари кўриб чиқилди.

Томонлар соҳада эришилган ютуқлар, кузатилаётган ижобий ўзгаришлар юзасидан ўзаро фикр алмашган.

Муҳаррама Пирматова,

ЎзА