Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда Тўрткўл туманидаги хонадонлардан бирида тезкор тадбир ўтказди.

Тадбирда тўрткўллик фуқаро “героин” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги фош этилди. Ушбу хонадонда истиқомат қилувчи фуқаро холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида ички кийимига яширилган целлофан пакетда оқ рангли, ўткир ҳидли, кристаллсимон модда борлиги аниқланди.

Тадбир давом эттирилиб, мазкур уйда истиқомат

қилувчи барча фуқаролар кўздан кечирилганида, қарангки, 8 ойлик чақалоқнинг таглиги ичига устамонларча яширилган сариқ рангли целлофан пакет ичида гиёвандлик воситасига ўхшаш модда борлиги маълум бўлди. Тайинланган

экспертиза хулосасига кўра, мазкур фуқародан ашёвий далил сифатида олинган моддалар соф вазни 26,96 граммга тенг бўлган “героин” гиёҳвандлик воситаси экан.

Ўз қабих нияти йўлида невараси бўлган норасида гўдакдан фойдаланишдан ҳам тап тортмайдиган бу шахслар ўз қилмишига яраша жазо оладиган бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзгатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири