ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудда истиқомат қилаётган 134 минг 420 дан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.

Бугунги кунда тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий шифохона ҳамда кўп тармоқли поликлиника, маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида оилавий шифокорлик пунктлари фаолияти йўлга қўйилган. Бундан ташқари, 67 та тиббий бригада ташкил қилинган бўлиб, уларнинг ҳар бирига оилавий шифокор, амалиётчи ва патронаж ҳамшира ҳамда доялар бириктирилган. Ҳозирда тиббий бригада аъзолари халқ орасида юриб, касалликларнинг олдини олиш, фуқаролар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида қатор ишларни олиб бормоқда.

Туман тиббиёт бирлашмаси ва унинг филиалларида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш, тўғри ташхис қўйиш, амбулатор ва стационар ҳолатда даволаш ишларини олиб бориш учун барча шароит яратилган.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА