Меҳнат миграцияси масалалари муҳокама қилинди

350

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев Варшавада Польша Ташқи ишлар вазири ўринбосари Генрика Мошчицка-Дендис билан учрашув ўтказди.

Музокара давомида консуллик ва шартнома-ҳуқуқ соҳаларида алоқани янада мустаҳкамлаш масаласи муҳокама қилинди. Барча йўналишлар бўйича икки томонлама манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга ўзаро интилиш тасдиқланди. Томонлар аввал эришилган келишувлар ижросини таҳлил қилдилар.

2024 йил ноябрь ойида Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган ТИВ консуллик департаментлари ўртасида маслаҳатлашувнинг биринчи даврасига тайёргарлик жараёнига алоҳида эътибор қаратилди. Бундан ташқари, меҳнат миграцияси ва Ўзбекистон фуқаролари учун виза тартибини соддалаштириш мавзуси ҳам кўтарилди.

Музокара конструктив руҳда ўтиб, кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга содиқлик қайд этилди.

ЎзА