Россия ва Эрон ўртасидаги кенг қамровли келишув Теҳрон белгиланган масалалар бўйича амалиётни якунлагандан кейин имзоланиши мумкин. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров БРИКСга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилиши якуни бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

– Ушбу келишув Президентлар томонидан тасдиқланиши ва шунга мос равишда имзоланиши учун Эрон Ислом Республикаси меъёрий ҳужжатларга мувофиқ бир неча процессуал ва қонунчилик ҳаракатини амалга ошириши зарур, – деди у. – Бу иш ҳали якунлангани йўқ.

Вазир қўшимча қилишича, ҳужжат матни тўлиқ келишилган.