АҚШ Калифорния штати чегарачилари Россиядан ва аввал собиқ совет иттифоқ таркибига кирган яна беш мамлакатдан кирган ноқонуний мигрантларни ушлаб, зудлик билан депортация қилиш бўйича кўрсатма олди.

“New York Post” газетаси ички ҳужжатга таяниб ёзишича, Шарқий ярим шарга кирувчи Африка, Осиё, Европанинг100 дан ортиқ мамлакати фуқароларига эса уларнинг иши кўриб бўлингунча Америкада қолиш имкони берилади.

Дарвоқе, хабарда шарқий ярим шардан ўтган мигрантлар энг кўп тўпланадиган Сан-Диего шаҳри ҳудудида амал қиладиган ушбу чора фақат ёши улуғ муҳожирларга нисбатан қўлланиши ҳам таъкидланган.

Ўтган молия йили (сентябрда тугаган)да Россиядан АҚШга рекорд даражада кўп – 43 000 мигрант борган.

Аввалроқ Президент Жо Байден Мексика чегарасидан ўтиб мамлакатга кириб келаётган ноқонуний мигрантларга бошпана беришни вақтинча тақиқлаганди. Мазкур қарор чегарани ноқонуний кесиб ўтувчилар рухсат берилган миқдордан ошиб кетсагина кучга кириши ҳам қўшимча қилинган.