Қурбон ҳайити куни метрополитен ишини барвақт бошлайди
253

16 июнь – Қурбон ҳайити байрами куни йўловчилар учун қулайликни таъминлаш мақсадида Тошкент метрополитени ўз фаолиятини одатдагидан 2 соат олдин, яъни тонгги соат учдан бошлайди. Шу куни соат 03:00 дан соат 10:00 гача барча йўловчиларга бепул хизмат кўрсатилади.
Шунингдек, метрополитен якшанба ва бошқа байрам кунлари тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан бошлаб йўловчиларга хизмат кўрсатади.
“Тошкент метрополитени” ДУК хабарида барча юртдошларимизни яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити билан табриклаган.
Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА