Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактабларига неча нафар ўқувчи қабул қилинади?

402

2024/2025-ўқув йилида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги барча ижод мактабларининг 7-синфига ўқувчилар қабул қилинади.

Мазкур мактабларга қабул квотаси доирасида:

  • Ибройим Юсупов номидаги ижод мактабига 40 нафар;
  • Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабига 60 нафар;
  • Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабига 60 нафар;
  • Абдулла Орипов номидаги ижод мактабига 60 нафар;
  • Исъҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактабига 40 нафар;
  • Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабига 40 нафар;
  • Эркин Воҳидов номидаги ижод мактабига 60 нафар;
  • Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги ижод мактабига 40 нафар;
  • Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабига 60 нафар ўқувчи қабул қилинади.

Муҳайё Тошқораева, 

ЎзА