Хитой сунъий интеллект, фазовий технология каби соҳаларда ҳамкорлик қилиш учун араб давлатлари билан бирга лаборатория ташкил этишга тайёр. Бу ҳақда Раис Си Цзиньпин “Хитой – Араб” ҳамкорлик форуми доирасида вазирларнинг 10-йиғилиши очилишида айтган.
“Kazinform” хабарига кўра, етакчи соғлиқни сақлаш, сунъий интеллект, яшил ва кам углеродли ривожланиш, замонавий қишлоқ хўжалиги, фазо ва ахборот технологияси каби соҳаларда ўнта қўшма лаборатория иш бошлашини билдирди.
– Реал иқтисодиёт имкониятидан фойдаланиб, сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорликни кучайтирамиз, кенг глобал тизимни бошқаришга кўмаклашамиз, – деди Си Цзиньпин.
ХХР раҳбари таъкидлаганидек, Хитой томони араб давлатлари билан қўшма космик чиқинди мониторинги мажмуаси, “Beidou” иловаси, ҳамкорлик ва ривожлантириш маркази очиш, шунингдек бошқариладиган космик парвоз соҳасида шерикликни фаоллаштиришга тайёр.
Йиғилишдан сўнг Пекин декларацияси, Хитой – Араб ҳамкорлик форумининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган режаси ва Фаластин масаласи бўйича қўшма баёнот имзоланди.
Учрашувда Хитой, иштирокчи давлатлар ва Aраб давлатлари лигаси Бош котибияти томонидан икки ва кўп томонлама ҳамкорликка оид қатор ҳужжатлар қабул қилинди.
2-Хитой – Aраб давлатлари саммити 2026 йил Чин юртида ўтказилади.