Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризмни янада ривожлантириш бўйича устувор масалалар юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Умуман олганда, ёшларнинг экстремал туризмга қизиқиши йилдан-йилга ошаяпти. Бунинг учун Паркент, Бўстонлиқ, Паркент ва Айдаркўлда имкониятлар етарли. Мўйноқда ҳам парашют билан сакраш ва ҳаво дайвинги экстремал туризмини ривожлантириш мумкин. Бунинг учун алоҳида ҳаво ҳудуди бўлиши керак. 

Мутасаддиларга экстремал туризмни ривожлантириш дастурини қабул қилишга топшириқ берилди.

ЎзА