Ахборот хизматлари масъуллари Самарқандда
286
Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар вазирлик ва идоралари матбуот котибларининг “Ахборот хизматлари – 2024: миллий ва хорижий тажриба” мавзуcидаги қўшма ўқув-семинари иштирокчилари 30 май куни Самарқанд шаҳрига келди.
Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда юртимиздаги давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган матбуот котиблари Самарқанддаги муқаддас қадамжолар, тарихий-маданий ёдгорликларни зиёрат қилмоқда.
Меҳмонлар Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати фаолияти билан танишиши кўзда тутилган.
Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари