ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳридаги “Дўстлик уйи”да “Динимиз бошқа, юрагимиз яқин” мавзуида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва дин вакилларининг тенг ҳуқуқли эканлиги ва дўстлик ришталари, дин мавзусида жамиятимизда учраётган хато тушунчалар ва дунёда юз бераётган диний келишмовчиликларнинг олдини олиш масалалари юзасидан сўз юритилди.

Қорақалпоқ оиласига келин бўлиб келган рус қизи Наталья Пирниязова ўз ҳаёт йўли, қорақалпоқ йигити билан қурган турмуши, бахтли оиласи ҳамда дини, тили бошқа бўлишига қарамай унга кўрсатилаётган ҳурмат-эътибор ҳақида тўлқинланиб гапирди.

Семинарда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ўқитувчиси, фалсафа фанлари номзоди, доцент Ж. Соғиндиқовнинг “Давлат ва дин ўртасидаги муносабатлар”, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти докторанти Е. Қаноатовнинг “Оролбўйи ҳудуди – диний бағрикенглик” мавзуидаги баёноти тингланди.

Тадбир иштирокчилар ўртасида савол-жавоб ва фикр билдиришлар билан давом этди.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА