Сербияда Халқаро теннис федерацияси томонидан эркаклар ўртасида ўтказилаётган мусобақада ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов иккинчи даврага чиқди.

Турнирда биринчи рақам остида сараланган Ҳумоюн яккалик баҳсларининг илк даврасида британиялик рақиби Али Ҳабиб билан рақобатлашди. Учрашувда ҳисоб 6:2, 4:2 бўлиб турган бир вазиятда Али номаълум сабабга кўра ўйинни давом эттиришдан бош тортди ва мағлубиятини тан олди. Энди Ҳ.Султонов иккинчи даврада япониялик Ҳаято Мацуокога қарши кортга чиқади.

Шунингдек. Ҳумоюн мусобақанинг жуфтлик баҳсларида грузиялик Саба Пуртселадзе билан тандем ҳосил қилган ҳолда чорак финалга чиқди. Энди улар ярим финал йўлланмаси учун ўтадиган баҳсда сербиялик теннисчилар Вук Раденович ва Стефан Скобелев дуэти билан рақобатлашади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА