AҚШ томонидан Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказиш учун барпо этилган сузувчи искала, деярли, бутунлай қайта тикланди.

Мамлакат мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, ноқулай об-ҳаво шароити ва денгиз сатҳи кўтарилиши туфайли шикастланган қурилмани таъмирлаш бир ҳафтадан кўпроқ вақт олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўшма Штатларнинг тўрт ҳарбий кемаси кучли бўрон туфайли искалага хизмат кўрсатиш чоғи талофат кўрган эди. Бу ҳақда Марказий қўмондонлик (CENTCOM) маълум қилди. Икки кема Исроил ҳудуди яқинида қирғоққа чиқиб кетган. Кейин CENTCOM муваққат порт ишлашда давом этаётганини билдирди.

17 май куни фаолият бошлаган тизим атиги 11 кун ишлади.