Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги “Орол болалари” оромгоҳида 2024 йил ёз мавсумини юқори савияда ташкил этиш ҳамда уни ўтказиш бўйича ҳудудий ўқув-семинар ўтказилди.

Семинарда болаларнинг дам олишига масъул шаҳар ва туман ҳокимларининг ўринбосарлари, вазирликлар, бошқармалар, ташкилотлар, маънавият бўлимлари, оромгоҳлар раҳбарлари ҳамда катта тарбиячилар иштирок этди.

Тадбирда болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти Қорақалпоғистон бошқармаси, тегишли вазирлик ва бошқармалар масъулларининг ахборотлари тингланди.

Мавсум давомида барча оромгоҳларда болаларнинг хавфсиз дам олишини таъминлашга оид қоидалар, жумладан, санитария меъёрларига риоя этилиши бўйича қатор вазифалар белгилаб олинди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири