“Италия – Марказий Осиё” учинчи вазирлар конференцияси тўғрисида

228

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Италияда бўлиб турибди. ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, делегациямиз ташриф давомида “Италия – Марказий Осиё” форматидаги учинчи вазирлар конференциясида иштирок этади, бир қатор икки томонлама музокаралар ўтказади.

Кеча вакилларимиз пойтахт Римда 30 га яқин компания масъуллари иштирокида давра суҳбати ўтказди. Энергетика, тўқимачилик, транспорт, ахборот технологиялари, муҳандислик ва бошқа муҳим соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга ошириш истиқболи юзасидан самимий суҳбат кечди. Учрашувда Ўзбекистон ва Италия ўртасида иқтисодий, инвестициявий ҳамкорлик учун улкан салоҳият мавжудлиги, айниқса, B2B шаклида мулоқотларни йўлга қўйиш долзарблиги таъкидланди.

ЎзА