Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, ҳозирда Россиянинг ЦСКА жамоаси сафида ҳаракатланаётган истеъдодли футболчимиз Аббосбек Файзуллаев Россия Премьер лигаси томонидан «Йил кашфиёти» номинацияси ғолиби, дея эълон қилинди.

Футболчимиз ушбу номинацияда Москванинг «Динамо» клуби ярим ҳимоячиси Бителло ва Самаранинг «Крилья Советов» жамоаси ҳужумчиси Никита Салтиковдан кўп овоз олди.

Эслатиб ўтамиз, Файзуллаев жорий мавсум Россия Премьер лигасида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голга муаллифлик қилган бўлса, 11 та голли узатмани амалга оширган.

Т.Рўзиев, ЎзА