Россия шу йил биринчи марта дунё бўйлаб буғдой экспортининг тўртдан бир қисмини эгаллайди. Халқаро Дончилик кенгаши маълумотига кўра, РФ буғдой етиштирувчилари бу мавсум жуда юқори натижага эришган. Мамлакат илк бор жаҳон бозорида 26 фоиз талабни қоплайди.

“РИА Новости” хабарига кўра, жорий қишлоқ хўжалиги йилида Россия 53,1 миллион тонна буғдой экспорт қилиши кутиляпти. Бинобарин, апрель ойи прогнозида мазкур рақам 52,1 миллион тонна тарзида келтирилган эди. Тарихан энг юқори кўрсаткич сифатида баҳоланган ушбу миқдор ўтган йилгидан, деярли, 10 фоиз кўп.

Экспертлар жаҳон буғдой экспортида Россиянинг улуши рекорд даражада, яъни 25,8 фоиз ошиши мумкинлигини фараз қилишяпти.