Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 26 май куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Тошкент халқаро аэропортида Россия Президентини давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 27 май куни бўлиб ўтади.

Олий даражадаги музокаралар давомида раҳбарлар Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалаларини кўриб чиқадилар.

Саммит якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатлар тўплами қабул қилиниши режалаштирилган. Президентлар, шунингдек, Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг биринчи йиғилишида ҳам иштирок этадилар.