Республика болалар форумининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Маросим доирасида «Раҳбар ва болалар» учрашуви ташкил этилди. Учрашувда рақамли технологиялар вазири, олий таълим, фан ва инновациялар вазири, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) иштирок этди.

Куннинг иккинчи қисмида тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда танлов ва мусобақаларнинг якуний натижалари эълон қилиниб, ғолиб ва совриндорлар Ёшлар ишлари агентлиги директори ва Ўзбекистон болалар ташкилоти раиси томонидан тақдирланди.

Тадбирда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев сўзга чиқиб, Ўзбекистон болалар ташкилоти ташкил этилгани ва ташкилотнинг биринчи Республика болалар форуми ўтказилгани билан барча болаларни табриклаб, келгусидаги режа ва лойиҳаларни амалга оширишида ташкилот жамоасига омад тилади.

Тадбир сўнгида эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари иштирокида концерт дастури ташкил этилди.

 

Гулноза Бобоева,

ЎзА