Маълумки, истеъмолчиларга электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш мақсадида электр станцияларидаги ускуна ва қурилмалар суткасига 24 соат ишлайди. Бу эса уларнинг техник ҳолатини доимий назорат қилишни талаб этади.

Мазкур йўналишда “Ўзэнергосозлаш” МЧЖ мутахассислари электр станцияларида доимий иш олиб боради. Бу эса ишлаб чиқариш барқарорлиги ва электр энергияси таъминотининг узлуксизлигини таъминлаш билан боғлиқдир.

Шу кунларда корхона вакиллари “Тахиатош ИЭС”даги  энергия қурилмаларининг техник ҳолатини ўрганмоқда.  Улар ушбу станция ходимлари билан биргаликда ишлаб, уларга қурилмалар техник ҳолатини баҳолаш ва ишончлилигини ошириш бўйича амалий ёрдам кўрсатмоқда.

 

Н.Зиёдуллаева,  

ЎзА