Шу кунларда Перу пойтахти Лима шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Кеча аёллар ўртасида -55 килограмм вазн тоифасида ўтказилган баҳсларда ҳамюртимиз Людмила Элефтериади иштирок этди. Ҳамюртимиз даст кўтаришда 74 килограмм, силтаб кўтаришда 93 кило ва иккикураш натижасига кўра 167 килограмм кўрсаткичга эришган ҳолда кучлилар орасида 7-ўринни эгаллади.

Бугун, 24 май куни ўтказиладиган мусобақаларда 4 нафар спортчимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашга киришади.

Аёллар ўртасида -59 килограмм вазн тоифасида Маржона Абдумуталова ҳамда -71 килограммда Дилноза Раҳматжонова, эркаклар ўртасида -81 кило вазн тоифасида Руслан Раҳматжонов ва -89 килограмм вазн тоифасида Бекзод Ғофуржонов Лима супачасида ўз омадини синовдан ўтказади.

Чемпионат мусобақалари 26 майга қадар давом этади.

 

Т.Рўзиев,

ЎзА