Швейцариянинг Люцерн шаҳрида пара академик эшкак эшиш бўйича «Париж-2024» ёзги Паралимпия ўйинлари учун лицензион мусобақа бўлиб ўтди.
Мусобақанинг аёллар ўртасидаги М1Х классида 2000 метр масофага ўтказилган баҳсларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Муҳайё Абдусатторова барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда маррага биринчи бўлиб етиб келди ва «Париж-2024» ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, XVII Паралимпия ўйинлари Франция пойтахти Париж шаҳрида 28 август кунидан 8 сентябрь кунига қадар ўтказилади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА