Япония давлатида ўтаётган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги кунида вакилларимиз муваффақиятли иштирокини давом эттирди.
Чемпионатнинг эркаклар ўртасида Ф35 классида ядро улоқтириш дастурида иштирок этган ҳамюртимиз Хусниддин Норбеков 16.37 метр натижа кўрсатиб, олтин медалга сазовор бўлди. Шу ўринда, Хусниддин Норбеков 2023 йил Парижда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳам Ф35 классида ядро улоқтириш дастурида 16 метр 78 см натижа билан олтин медал ҳамда “Париж-2024” ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритган эди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ушбу жаҳон биринчилигида 3 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза, жами 9 та медални қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА