Италия полицияси Туркия уюшган жиноий гуруҳи бошлиғи, мамлакатда энг кўп қидирилаётган жиноятчи Бариш Боюнни ҳибсга олди, деб хабар тарқатди “Rai News” телеканали полиция маълумотига таяниб.
Ахборотда изоҳ берилишича, қотиллик, танга жароҳат етказиш, таҳдид, жиноий ташкилотга ишлаш ва қурол савдоси билан шуғулланишда айбланаётган 40 ёшли курдни қамоққа олиш бўйича Европа ордери чиқарилган. Ҳатто, Президент Режеп Таййип Эрдоған Италия Бош вазири Жорж Мелони Туркияга ташриф буюрганда, ундан Боюнни экстрадиция қилишни сўраган.
Италия ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ва Интерпол кучларидан таркиб топган тезкор гуруҳ чоршанба куни тонгда Витебро шаҳридаги Боюн яшаётган уйга бостириб кирган.
Жиноий тармоққа барҳам бериш йўлида уюштирилган кенг кўламли амалиёт чоғи келиб чиқиши турк бўлган 18 киши ҳам қўлга олинган. Улар Италия, Швейцария, Германия ва Туркияда яшаб келишган.
Милан прокуратураси жиноятчиларни қамоқда сақлаш тўғрисида қарор чиқарган. Қўлга тушган уюшган жиноий гуруҳ аъзолари террор, қотиллик уюштириш мақсадида қуролли босқинчи гуруҳ ташкил қилишда айбланмоқда.