Эртага, 24 май куни пойтахтимизда спорт гимнастикаси бўйича аёллар ўртасида “Париж-2024” Олимпия ўйинларига йўлланмалар тақдим этадиган турнир бошланади.

Хўш, ушбу турнирда жаҳон спорт гимнастикасининг афсонаси бўлган ҳамюртимиз Оксана Чусовитина иштирок этадими?

Ўзбекистон гимнастика федерацияси хабарига кўра, мазкур нуфузли мусобақада Оксана Чусовитина ҳам иштирок этиши кутилган эди.

Бироқ, у кечаги машғулотларда жароҳат олгани сабабли Тошкент беллашувларида иштирок эта олмайди. Бу, Чусовитинанинг “Париж-2024” ўйинларида қатнашиш имкониятини нолга тенглаштириши мумкин.

 

Т.Рўзиев,

ЎзА