Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) май ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Мазкур рейтингдан мамлакатимизнинг 7 нафар чарм қўлқоп устаси жой олди.

Аниқроғи,  Шаҳрам Ғиёсов яримўрта вазн тоифасида  (66,6 кг) ўтган ойдаги каби 2-ўринда қолди.Ҳасанбой Дўсматов биринчи ўта енгил вазн тоифасида (48,8 кг) 7-ўриндан жой олган бўлса, ўта енгил вазн тоифасида (50,8 кг) Олимжон Назаров 4-ўринни эгаллади.

Муроджон Аҳмадалиев эса биринчи ярим енгил вазнда (55,3 кг) ўтган ойдагидан бир поғона юқорилаб, 5-ўринга кўтарилиб олди.

Шунингдек, ўз вазн тоифаларида Муҳаммад Шехов 6, Бектемир Мелиқўзиев 9, Баҳодир Жалолов 15-поғонадан жой олди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА