Расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси раиси Нуман Куртулмуш бошчилигидаги делегация бугун Самарқандга келди.

Меҳмонларни Самарқанд халқаро аэропортида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси масъуллари, вилоят ҳокимлиги вакиллари кутиб олди.

Туркия Буюк миллат мажлиси раиси Самарқанддаги муқаддас қадамжолар ва тарихий обидаларни зиёрат қилиши, шаҳардаги Туркия бош консулхонасига бориши кўзда тутилган.

Дастлаб меҳмонлар Ҳазрати Хизр мажмуасига бориб, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Қуръон оятлари ўқилиб, дуолар қилинди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари