Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев томонидан аҳоли билан очиқ мулоқот, уларнинг муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш, пировардида халқнинг розилигига эришиш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларнинг сайёр қабуллари мунтазам ташкил этилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ва Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари бошлиқлари, Ички ишлар, Адлия вазирлари ва туман раҳбарлари иштирокида Чимбой, Амударё туманларида ташкил этилган навбатдаги қабулда 45 нафардан ортиқ юридик ва жисмоний шахснинг муаммолари тингланди.

Қабулда 24 та ижтимоий-иқтисодий, 11 та суд-ҳуқуқ ва 10 та бошқа масала юзасидан мурожаат келиб тушиб, шундан 30 таси ўрганиш учун назоратга олинди, 5 та мурожаат юзасидан масъул идораларга ижроси назоратга олинган ҳолда топшириқлар берилди. 10 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиши таъминланди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг сайёр қабули бошқа шаҳар ва туманларда ҳам бўлиб ўтади.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири