Статистика агентлиги маълумотига кўра, Ўзбекистондаги музейларга 2023 йил давомида 5,7 миллион (2022 йилга нисбатан 800 мингтага кам) киши ташриф буюрган.

Энг кўп одам ташриф буюрган мамлакатдаги 5 та музей:

—Регистон ансамбли — 1 миллион 10 минг 800 киши;

—Самарқанд давлат музей қўриқхонаси — 1 миллион 6 минг 600 киши;

—Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси таркибидаги Шон-шараф давлат музейи — 648,5 минг киши;

—Хива Ичан-қалъа давлат музей қўриқхонаси — 448,4 минг киши;

—Бухоро давлат музей қўриқхонаси — 390,3 минг киши.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги музейлар сони 140 тани ташкил этган. Музейларга 2020 йилда — 1,5 миллион киши, 2021 йилда 5,1 миллион киши, 2022 йилда эса 6,5 миллион киши ташриф буюрган.

 

Ш.Маматуропова,  

ЎзА