Губа шаҳрида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон-Озарбайжон II Минтақалараро форуми доирасида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Trend ахборот агентлиги.

Хусусан, Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг  Термиз ва Биласувар, Наманган ва  Мингачевир, Гулистон  ва  Физулий шаҳарлари ўртасида  савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар  соҳаларда ўзаро англашув ва ҳамкорлик  меморандумлари имзоланди.

Шунингдек, форум доирасида Озарбайжон Президенти  Илҳом Алиевнинг  Ўзбекистонга давлат ташрифига тайёргарлик кўриш бўйича “йўл харита”си тасдиқланди.

Ҳужжатларнинг амалга татбиқ этилиши халқларимизни янада яқинлаштириш ва тўғридан-тўғри алоқаларни мустаҳкамлашда янги истиқболларни очиши қайд этилди.

Азиза Алимова тайёрлади, ЎзА