Маслаҳат дастурига старт берилди

235

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева Корея бандлик ва меҳнат хизмати бош котиби Ким Даэ Хван бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув ўтказди.

Унда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Давлат меҳнат инспекцияси фаолиятини ислоҳ қилиш, икки давлат меҳнат инспекциялари ўртасида мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистонда меҳнат қонунчилиги ва сиёсати тизимини такомиллаштириш бўйича маслаҳат дастурига ҳам старт берилди.

Дастур доирасида мамлакатимизда меҳнат қонунчилиги ва сиёсатининг халқаро стандартларга мувофиқлигини ўрганиш, давлат меҳнат инспекцияси фаолияти билан танишиш, меҳнат инспекторлари, меҳнат муҳофазаси мутахассислари ҳамда иш берувчиларни ўқитиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек соҳа ходимларининг иш самарадорлигини ошириш режалаштирилган.

Якунда дастурни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш юзасидан икки томонлама келишув битими имзоланди.

 

Ш.Маматуропова,  

ЎзА