Ўзбекистон делегацияси Бошқирдистон Республикаси раҳбари Радий Хабиров билан учрашди
266

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигидаги Ҳукумат делегацияси Россия Федерациясида бўлиб турибди.
Ушбу ташриф доирасида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов ҳам бир қатор расмийлар, йирик компания ҳамда ташкилот раҳбарлари билан музокаралар олиб бормоқда.
Бугун юртимиз делегацияси вакиллари Бошқирдистон Республикаси раҳбари Радий Хабиров бошчилигидаги расмийлар билан Уфа шаҳрида музокаралар олиб борди.

Бошқа йўналишлар қатори истиқболли бўлган электротехника йўналишида ҳам ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама этилди.
Шундан сўнг, делегация аъзолари “Башкирэнерго” ОАЖ корхонасига ташриф буюрдилар. Ташриф мобайнида корхона фаолияти, унда жорий этилган янгиликлар яқиндан ўрганилди.
Айни пайтда ўзбек делегациясининг ташрифи давом этмоқда.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА