Саудия Арабистони Подшоҳлигининг  “SPA” ахборот агентлиги, “Мадина” ҳамда бошқа нашрлар  “Ар-Робиъа Ўзбекистон элчиси билан фавқулодда ва гуманитар ёрдам масалаларни муҳокама қилмоқда” сарлавҳали мақолани эълон қилди.

Мақолада Қироллик Маҳкамаси маслаҳатчиси ва Қирол Салмон номли фавқулодда ва гуманитар ёрдам  маркази бош менежери доктор Абдуллоҳ бин Абдулазиз Ар-Робиъа марказнинг Ар-Риёд шаҳридаги қароргоҳида Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистонидаги элчиси Нодиржон Турғунов билан учрашгани, фавқулодда ва гуманитар ёрдам билан боғлиқ умумий манфаатли мавзулар ва уларни юксалтириш йўллари муҳокама қилингани ёритилган.

Элчи Қирол Салмон номидаги фавқулодда ва гуманитар ёрдам маркази томонидан дунёнинг турли мамлакатлардаги муҳтож ва жабрланган мамлакатлар ва халқларга кўрсатилаётган ёрдам ва инсонпарварлик саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, марказнинг халқаро миқёсдаги юксак обрўсини қайд этди.

 

Муҳаррама Пирматова, ЎзА