Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича эркаклар ўртасида поёнига етган Осиё чемпионатида мамлакатимиз спортчилари 2 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлди.

Куни кеча якунланган ёшлар ва катталар ўртасидаги қитъа чемпионатида терма жамоамиз аъзоси Абдулла Азимов бронза медали билан бирга “Париж-2024” Олимпия ўйинлари йўлланмасига эга чиқди.

Терма жамоамиз аъзоларидан Абдулла Азимов, Расулжон Абдураҳимов, Абдулазиз Мирвалиев, Ўткирбек Жўраев, Ҳабибулло Эргашев, Сарвар Абулфайзов жамоавий кўпкураш дастури ва яккалик мусобақаларда муносиб натижаларга эришди. Ғалабага бўлган иродасини намойиш этиб, умум муваффақиятга муносиб ҳисса қўшди.

 

Т.Рўзиев,

ЎзА