Эрон Ислом Республикасида муддатидан олдин президентлик сайловлари 28 июнь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда мамлакат сайлов штабининг матбуот котиби Моҳсин Эсламий маълум қилди, деб хабар тарқатди “Report” ахборот агентлиги.
Эрон президентлигига номзодларни рўйхатга олиш 28 майдан бошланади.
– Конституция қўриқчилари кенгашига 28 майдан номзодларни рўйхатга олишни бошлаш таклиф қилинди, -деди Моҳсин Эсламий.
19 май куни Эрон Президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт Эрон-Озарбайжон чегараси яқинидаги Верзеган шаҳри яқинида “қаттиқ қўниш”ни амалга оширди. Натижада Президент вертолётининг барча йўловчилари ва экипаж аъзолари ҳалок бўлди.
Эрон конституциясига кўра, 50 кун ичида ташкил этилиши керак бўлган сайловлар ўтказилгунга қадар давлат раҳбари вазифасини вақтинча биринчи вице-президент бажариб туради.