Коррупцияда айбланаётган Жанубий Африка Республикаси собиқ Президенти Жейкоб Зума устидан суд 2025 йил бўлиб ўтади, деб хабар тарқатди “News24” телеканали.
Зумага ўтган аср 90-йилларида қирувчи самолёт, қўриқчи қайиқ ва техника харид қилиш билан боғлиқ фирибгарлик, порахўрлик шаклида 16 айб қўйилган. Ўшанда у вице-президент эди. Иш бўйича тергов бошланган 2021 йил май ойида Зума қурол-аслаҳа сотиб олиш билан боғлиқ можаро туфайли айбланиб ҳамда судга ҳурматсизлик қилгани учун 15 ой озодликдан маҳрум этилган. Шу йил ёзда қамоқ жазосини ўтай бошлаган, сентябрда эса соғлиғи ёмонлашгани сабаб, шартли равишда чиқарилган.