«Мактаб чемпионлари» лойиҳаси доирасида семинар-тренинглар бўлиб ўтмоқда

242

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Британия Кенгаши ва Norwich тил таълими институти ҳамкорлигида «Мактаб чемпионлари» лойиҳаси доирасида семинар-тренинглар бўлиб ўтмоқда.

Икки кун давом этувчи ушбу ўқув машғулотларида республикамиз бўйлаб инглиз тили фани устозлари иштирок этишмоқда, дейилади Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотида.

Лойиҳадан кўзланган мақсад,  миллий консультантларни таёрлаш ҳамда уларнинг мактаб жамоалари билан ишлашларига кўмаклашишдир.

Маҳорат дарслари Norwich Тил таълими институти директори Том Киддле томонидан ўтказилмоқда.

Тренингда узлуксиз касбий ривожланиш концепцияси ҳақида умумий тушунчани шакллантириш, ўқитувчиларнинг ўз устида ишлашини қўллаб-қувватлаш, улар орасида узлуксиз таълим олиш муҳитини шакллантириш йўллари муҳокама қилинди.

 

М.Мадаминова, ЎзА