Россия Президенти Владимир Путин 16-17 май кунлари Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Раҳбарлар кенг қамровли шериклик ва стратегик ҳамкорлик масалалари мажмуасини батафсил муҳокама қиладилар. Шунингдек, Россия – Хитой амалий ҳамкорлигини янада ривожлантиришга доир асосий йўналишлар белгиланиб, энг долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан атрофлича фикр алмашилади. Музокара якунида Қўшма баёнот ва қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Владимир Путин ва Си Цзиньпин ўзаро дипломатик муносабат ўрнатилганининг 75 йиллиги ҳамда Россия ва Хитой маданияти йиллари очилишига бағишланган тантанали кечада бирга иштирок этади.

Россия Президенти ташрифи дастуридан савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик муҳокама қилиниши кутилаётган ХХР Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян билан учрашув ҳам ўрин олган.

Россия етакчиси Хэйлунцзян провинцияси маъмурий маркази – Харбин шаҳрида саккизинчи Россия – Хитой ЭКСПО кўргазмаси ва минтақалараро ҳамкорлик бўйича тўртинчи Россия – Хитой форуми очилиши маросимида иштирок этади, Харбин политехника университети талабалари ва ўқитувчилари билан учрашув ўтказади.

ЎзА