Ўзбекистон фуқаро авиацияси 100 ёшда
358

Ўзбекистон фуқаро авиацияси ўзининг 100 йиллигини нишонламоқда. Миллий авиациямизнинг узоқ ва ёрқин фаолияти 1924 йилда бошланган. Ўшанда «Юнкерc P-13» самолётида Тошкент-Пишпек-Олма-ота йўналиши бўйича илк парвоз амалга оширилган эди. Ана шу сана Ўзбекистон фуқаро авиациясининг ривожланишини бошлаб берган.
Ушбу муҳим сана муносабати билан Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports компанияси миллионлаб инсонларнинг бошқа шаҳарлар ва мамлакатларга тез, қулай ва хавфсиз етиб боришига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган барча ходимларни табриклади.
Улар фахрийларга, соҳага асос солган, янги турдаги ҳаво кемаларининг парвозини ўзлаштирган, аэропортлар, учиш-қўниш йўлакларини қурган, навигация тизимининг фаолиятини таъминлаган ва янги авлод авиаторларига ишонч билдирган барчага миннатдорчилик изҳор қилди.
Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА