Қонун лойиҳасига шарҳ

Аҳоли бандлигини таъминлаш энг долзарб масалалардан биридир. Бу борада юртимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилган “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси аҳолига кўрсатилаёган бандлик хизматларининг самарадорлигини оширишда муҳим ўрин тутади.

Унда меҳнат органларига мурожаат қилган фуқаролардан ортиқча ҳужжатларни талаб қилишга чек қўйиш, ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга доир нормалар ўз ифодасини топган.

Ушбу қонун лойиҳасида кўзда тутилаётган янгиликлар хусусида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Олтиной Мамирова батафсил сўзлаб берди.

Муҳтарама Комилова,  

Улуғбек Тўхтаев(видео),  

ЎзА