Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Покистон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Фарук билан учрашди.

ТИВ маълумотига кўра, томонлар Ўзбекистон – Покистон стратегик шериклигининг долзарб масалаларини кўриб чиққан, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифларни муҳокама қилишган, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашган.

Мулоқот чоғида турли даражадаги бўлажак қўшма ташрифлар ва тадбирлар жадвалига алоҳида эътибор қаратилган.