Швециянинг Мальмё шаҳрида шахмат бўйича ўтказилган «TePe Sigeman 2024» халқаро турнирида ҳамюртимиз истеъдодли шахматчи Нодирбек Абдусатторов чемпион бўлди.
Нодирбек, асосий даврада Аржун Эригайси ҳамда Петер Свидлер билан биргаликда 4,5 очко тўплади. Тай-брекда эса ҳамюртимиз ҳар икки шахматчи устидан ғалаба қозониб, турнир чемпионига айланди.
Маълумот учун, 19 ёшли Нодирбек Абдусатторов айни дамда ФИДЕ рейтингида 2766 балл билан бешинчи ўринни эгаллаб турибди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА